туркий дунё
Туркийлар қачон қудратли бўлган: тарих сабоғи ва янги даврда уйғониш
Тарих саҳифаларини варақласак, туркий халқларнинг энг буюк даврлари улар бирлашган пайтларга тўғри келишини кўрамиз. Буюк Хоқонликлар, Олтин Ўрда, Усмоний салтанати, Чиғатой улуси, Хива ва Қўқон хонликлари – буларнинг барчаси туркий халқларнинг қудрати бир марказда жамланганда гуллаб-яшнаганига яққол мисол. Мухлиса Маҳмуд мақоласи.
Давомини ўқиш...38911.03.2025 17:35Шавкат Мирзиёев Туркиянинг собиқ бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти оқсоқоллар кенгаши раиси, таниқли сиёсатчи, Туркиянинг собиқ бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди. ТДТ оқсоқоллар кенгаши раиси Туркий дунё шаҳарсозлик конгрессида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.
Давомини ўқиш...23619.02.2025 09:00Ақтау шаҳрига Туркий дунёнинг 2025 йилдаги маданий пойтахти мақоми берилди
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри ТУРКСОЙ ташкилоти томонидан 2025 йилда туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Ушбу фахрий унвонга 2024 йилда Туркманистоннинг Анау шаҳри эгалик қилди. Йил давомида Ақтауда турли халқаро тадбирлар, фестивал, анжуман ва бошқалар ўтказилади.
Давомини ўқиш...47019.11.2024 10:34Туркий давлатлар биринчи хонимлари иқлим ўзгаришлари муаммосига диққат қаратди
Озарбайжон пойтахти Бокуда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (COP29) иштирокчиларининг 29-конференцияси доирасида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Қирғизистон раҳбарларининг рафиқалари учрашди. Улар иқлим ўзгаришларининг айниқса ёшлар ва болалар саломатлигига салбий таъсирига эътибор қаратишди.
Давомини ўқиш...52013.11.2024 12:14Туркий давлатларда оила, никоҳ ва ажрим масалаларида жамоавий фатво ишлаб чиқишга келишиб олинди
Туркий давлатлар муфтийлари кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилишида туркий давлатларда оила, никоҳ ва ажрим борасидаги муаммоли масалаларни ўрганиб, жамоавий фатво ишлаб чиқишга келишиб олинди. Ушбу таклиф Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан илгари сурилди.
Давомини ўқиш...96705.10.2024 09:48Ўзбекистон Президенти Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси фаолияти билан танишди.
Давомини ўқиш...118006.06.2024 16:15Турк дунёсини рақамлаштириш қандай амалга оширилади?
Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) Котибияти ҳамда Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда минтақадаги ePermit лойиҳаси (электрон рухсатнома тизими) бўйича экспертлар таклифи тингланди. ePermit ташаббуси транспорт ва логистикани рақамлаштиришда илғор саъй-ҳаракатлар бўлиб, бу транзит вақтларини қисқартиради ва харажатларни камайтиради, минтақанинг рақобатбардошлигини оширади.
Давомини ўқиш...117501.06.2024 16:03Туркия араб давлатлари билан Марказий Осиёда хамкорлик қилмоқчи
Туркия ва араб давлатлари Африка ва Марказий Осиёда ҳамкорликда иш олиб бормоқчи. Бунинг учун яхши сиёсий муносабатлар мавжудлигини тилга олган Туркия молия вазири Меҳмет Шимшек эркин савдо келишувлари орқали савдо ва сармояни рағбатлантириш мумкинлигини таъкидлади.
Давомини ўқиш...119125.05.2024 08:46Нуман Куртулмуш: Турк дунёси янги куч марказига айланади
Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш Ўзбекистонга ташрифи аждодлар диёрида экани учун қулайлик ҳисси билан кечаётганини маълум қилди. У Турк дунёсининг бирлиги ва ривожланиши тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшишини таъкидлади. “Турк дунёсининг салоҳияти, жумладан инсон ресурслари ва табиий бойликлари, чуқур тарихий ва маданий алоқалари келажакда янги куч марказига айланишига имкон беради”, - деди Куртулмуш.
Давомини ўқиш...132423.05.2024 15:33Туркий давлатларни бирлаштирувчи бренд яратилди
Қозоғистонда Озарбайжон ташаббуси билан туркий дунё савдо белгиларини бирлаштирган Made in Turan бренди яратилди. Ушбу бренд Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ягона маркалашга ўтишни назарда тутади.
Давомини ўқиш...140323.05.2024 10:52