табиат
Дунёдаги 457 та муҳим табиий кўлдан 43 фоизи қуриди – Science
1992-2020 йилларда табиий чучук сув ресурслар, жумладан табиий кўллар ҳажми 53 фоизга камайган.
Давомини ўқиш...26.12.2023 12:28Авлодлар сизни дуо билан эсласин десангиз…
Консюмеризм таъсирида бутун ҳаёти бу дунёда еб-ичиб, ундан лаззатланиб ҳаёт кечиришга дастурланиб қолган, охират ҳақида ўйламайдиган, балки уни инкор қиладиган, ҳатто ўзининг “бахти” учун оила қурмай, фарзанд кўрмасдан ўтадиган “замонавий одам”ни ўзидан кейинги авлод ҳақида қайғуришга қандай ундаймиз, деган саволга замонавий ижтимоий-гуманитар фанлар тайинли жавоб беролганича йўқ. “Дунёга бир марта келадиган бўлсак, ундан кейин чириган тупроққа айланиб, йўқ бўлиб кетсак, нима учун ўзимизни эмас, ҳали туғилмаган инсонларни ўйлаб қийналишимиз керак”, дейдиган тафаккурдаги инсонларга атроф-муҳитни, экологияни асраб авайлаш виждон иши, келгуси авлод олдидаги масъулият эканлигига қандай ишонтирамиз?
Давомини ўқиш...06.04.2024 15:33Сув тошқинлари: одатий табиий офатларми ёки...
Ҳар йили дунёнинг турли қисмларида сув тошқинлари рўй бериб туради. Бу мавзудаги хабарларни оддий қабул қилиб ўрганиб қолганмиз, ҳатто эътибор ҳам бермаймиз. Аксарият тошқинлар дунёнинг олис қисмларида рўй бергани учун бизга мутлақо алоқаси йўқ, деб ҳисоблаймиз ҳам. Аммо дўппини ерга қўйиб, бу ҳақда жиддий ўйлаш, бизни кутаётган эҳтимолий офатларга тайёргарлик кўриш вақти келди. Чунки барчамиз битта кемадамиз – БАА, Уммон, Танзания ёки Хитойда рўй берган сув тошқинлари бизнинг ҳам эшигимизни қоқиб турибди. Яқинда Россия ва Қозоғистонда кузатилган тошқинларнинг эпкинини эса танамиз билан ҳис қилдик ҳам.
Давомини ўқиш...29.04.2024 07:55