26.12.2023 12:28

Дунёдаги 457 та муҳим табиий кўлдан 43 фоизи қуриди – Science

Science журнали эълон қилган тадқиқот натижаларига кўра, дунёдаги 457 та муҳим табиий кўлнинг 43 фоизи қуриган. Шунингдек, дунёдаги чучук сувнинг 87 фоизини ўз ичига олган кўллар билан боғлиқ вазият хавотир уйғотади.

Иқлим барқарорлиги учун кўл сувлари ниҳоятда муҳим экани эслатилган тадқиқотда иқлим ўзгариши, тўғонлар ҳамда дарё оқимлари йўналишига аралашиш каби инсон фаолияти чучун сув ресурсларининг камайишига сабаб бўлган.

Тадқиқотда 1992-2020 йилларда чучук сув ресурсларининг 53 фоизи, жумладан, кўллар қисқаргани қайд этилган. Йўқотилган муҳим табиий кўлларнинг учдан бир қисми “Ички Тибет платоси” ҳудудига тўғри келади ва уларнинг аксарияти қишлоқ хўжалигида ер ости сувларидан ҳаддан зиёд ортиқча фойдаланиш натижасида қуриган.

Шу вақт давомида ичишга яроқли сув миқдори 602,28 куб километрга камайган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.