қурбон ҳайити
Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
Шавкат Мирзиёев ватандошларимизни, шу жумладан, ҳозирда хорижий давлатларда бўлиб турган ватандошларимизни ҳам улуғ айём билан қутлаб, уларга соғлик-омонлик тилади.
Давомини ўқиш...19505.06.2025 18:11Қурбон ҳайити куни Тошкент метроси бепул бўладими?
Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдинроқ иш бошлайди. Бундан ташқари, байрам муносабати билан метро соат 03:00 дан 10:00 га қадар барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Давомини ўқиш...20505.06.2025 11:12Афғонистонда Қурбон ҳайити 7 июнда нишонланади
Афғонистондаги “Ҳилол кўриш қўмитаси” ҳеч бир вилоятда 28 май куни зулҳижжа ойи кўринмаганини маълум қилган. Аҳоли вакиллари ҳам ушбу ойни кўргани ҳақида шариат судларига гувоҳлик бермаган. Шундан келиб чиқиб, афғон ҳукумати 28 май зулқаъда ойининг сўнгги куни эканини айтиб, 7 июнни Қурбон ҳайити сифатида белгилаган.
Давомини ўқиш...36703.06.2025 17:17Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келмоқда
Ўзбекистонда Зулҳижжа ойининг биринчи куни бугун, 28 майга тўғри келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази маълум қилди. Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. Шунга кўра, Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь, жума кунига тўғри келиши кутилмоқда. Ўз навбатида арафа куни 5 июнь, пайшанба кунида нишонланади. Ҳижрий тақвимга кўра, Қурбон ҳайити Зулҳижжанинг 10-куни бомдод намозидан сўнг бошланиб, 13-куни аср намозига қадар давом этади.
Давомини ўқиш...34628.05.2025 11:35Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти 10:00 гача бепул хизмат кўрсатади
Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни Тошкентдаги метро ва автобуслар соат 03:00 дан иш бошлайди ва соат 10:00 гача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Давомини ўқиш...136712.06.2024 16:59Қурбон ҳайити куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати соат 7:00 гача чекланади
16 июнь куни Тошкентдаги 121 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилади. Соат 00:00 дан 7:00 гача айрим кўча ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади.
Давомини ўқиш...142212.06.2024 16:22Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳудудларда Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Унга кўра, жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Давомини ўқиш...221112.06.2024 14:05Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнга тўғри келади
Ҳарийқ минтақасида янги ой – Зулҳижжа ҳилоли кўринди. Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси томонидан 7 июнь, жума кунидан 1445 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланиши эълон қилинди. Зулҳижжа ойининг 10-санаси, яъни Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни эса 16 июнга тўғри келади.
Давомини ўқиш...226306.06.2024 21:37