03.06.2025 17:17
367
Афғонистонда Қурбон ҳайити 7 июнда нишонланади
Афғонистон ҳукумати Қурбон ҳайити расман 7 июнь куни нишонланишини эълон қилди.
Қайд этилишича, Афғонистондаги “Ҳилол кўриш қўмитаси” ҳеч бир вилоятда 28 май куни зулҳижжа ойи кўринмаганини маълум қилган. Аҳоли вакиллари ҳам ушбу ойни кўргани ҳақида шариат судларига гувоҳлик бермаган. Шундан келиб чиқиб, афғон ҳукумати 28 май зулқаъда ойининг сўнгги куни эканини айтиб, 7 июнни Қурбон ҳайити сифатида белгилаган.
Маълумот учун, зулҳижжа ойининг биринчи куни Саудия Арабистонида 28 майга тўғри келади. Мусулмонларнинг икки йирик байрамидан бири бўлган Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг 10-куни нишонланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази Қурбон ҳайити байрами 6 июнга тўғри келишини маълум қилган.