05.06.2025 11:12
206

Қурбон ҳайити куни Тошкент метроси бепул бўладими?

Эртага, 6 июнь куни пойтахтдаги 122 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Қурбон ҳайити куни соат 00:00 дан 08:00 шаҳардаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилишини ҳам маълум қилган.

“Тошкент метрополитени” ДУКга кўра, ушбу кунда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида метро одатдагидан икки соат олдин иш бошлайди. 

Бундан ташқари, байрам муносабати билан Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. 

Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида одатий жадвал бўйича поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.