ливия

  • Ливия етакчилари янги қўшма ҳукумат тузишга келишиб олди

    2011 йилдаги тартибсизликлардан буён тинчликка эриша олмаётган Ливиянинг уч асосий етакчиси Араб давлатлари лигаси бош котиби таклифи билан Миср пойтахтида учрашди. Улар биргаликдаги баёнотида “баҳсли масалаларни кўриб чиқиш учун” техник қўмита ташкил этиш ва қўшма янги қўшма ҳукумат тузишга розиликларини билдирди.

    Давомини ўқиш...
    1518
    12.03.2024 10:08
  • Ливияда қуролли гуруҳлар ва ҳукумат Триполи хавфсизлигини таъминлашга келишиб олди

    Ливияда охирги икки ойда вазият кескинлашди. Пойтахт Триполи яқинида қуролли тўқнашувлар рўй берди, Марказий банкни 12 йилдан буён бошқариб келаётган Сиддиқ Ал-Кабир истеъфосини талаб қилган қуролли шахслар МБ бош идорасига ҳужум қилди. Томонлар халқаро ҳамжамият босими остида Триполидаги муҳим давлат идоралари хавфсизлигини таъминлашга келишиб олди. Айни пайтда мамлакат БМТ тан олган Абдулҳамид Дбейба ҳукумати ва шарқни назоратга олган ҳарбий етакчи Халифа Хафтар томонидан иккига бўлинган.

    Давомини ўқиш...
    826
    24.08.2024 16:36
  • Ливиянинг нефть ва газ қазиб олиш тўхтатилишидан кўрган зарари 120 млн доллардан ошди

    Ливиянинг шарқий ҳудудини назорат қилаётган ҳукумат барча нефть ва газ конлари, портлар, корхона ва ташкилотлар фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Уч кун ичида кўрилган зарар 120 млн доллардан ошди.

    Давомини ўқиш...
    733
    30.08.2024 15:40
  • Ливияда муҳожирларнинг оммавий қабрлари топилди

    Ливия жануби-шарқидаги чўл ҳудудида 50 га яқин муҳожир жасади топилди. Расмийларга кўра, биринчи оммавий қабр жума куни Куфра шаҳридаги фермада аниқланган бўлиб, унда 19 жасад борлиги тасдиқланган. Таъкидлаш жоиз, Ливия Африка ва Яқин Шарқдан Европага боришга уринаётган муҳожирлар учун асосий транзит нуқтаси ҳисобланади.

    Давомини ўқиш...
    194
    10.02.2025 16:20

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.