камала харрис
Жо Байден президентлик пойгасидан чиқди: АҚШ сиёсатида ўзгариш бўладими?
АҚШнинг 46- ва амалдаги президенти Жо Байден жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этмаслигини маълум қилди. 81 ёшли Байден ўрнига демократлар партиясидан Камала Харрис номзодини илгари суришини билдирди. АҚШда президентларнинг алмашиши сиёсатнинг ўзгаришига сабабчи бўладими – нуқтаи назар.
Давомини ўқиш...22.07.2024 08:20Камала Харрис мусулмонлар орасидаги обрўсини яхшилашга ҳаракат қилмоқда
АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг сайлов кампанияси мусулмон ва араб сайловчилар билан ишлаш учун маслаҳатчи ёллади. У аввал Оқ уй ходимларида мусулмонлар, араблар ва Ғазо билан боғлиқ масалалар, шунингдек, репродуктив ҳуқуқлар, овоз бериш ва демократия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган Насрина Баргзи бўлди.
Давомини ўқиш...15.08.2024 17:27Трамп Исроил ҳудудини кенгайтириш ҳақида бош қотиришини маълум қилди
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп пайшанба куни антисемитизмга қарши кураш бўйича ўтказилган тадбирда нутқ сўзлади. Трамп ўз нутқи давомида Фаластин тарафдори намойишчиларни «каллакесарлар» деб атади, яҳудийга турмушга чиққан Камала Харрисни “Исроил ва яҳудийларни йўқ қилмоқчи бўлган кучлар номзоди” деди ва Исроил ҳудудининг кенгайиши ҳақида ўйлашини маълум қилди.
Давомини ўқиш...16.08.2024 15:34АҚШ Демократик партияси қурултойида намозхона ташкил этилди
Чикагодаги United Center спорт мажмуасида бўлиб ўтган Демократлар партияси қурултойида ислом динига эътиқод қилувчи делегат ва меҳмонлар учун намозхона ташки этилди. Ушбу қурултойда Камала Харрис бўлажак президентлик сайловларида Демократлар партиясидан номзод сифатида расман тасдиқланди.
Давомини ўқиш...21.08.2024 16:33Филадельфияда Трамп ва Харрис дебати бўлиб ўтди
Филадельфияда АҚШ президентлигига асосий номзодлар Дональд Трамп ва Камала Харрис ўртасида биринчи дебат бўлиб ўтди. Харрис Трампни Американи «сотганликда» айблади, Трамп эса Харрис ғалаба қозонса, мамлакат иккинчи Венесуэлага айланишини башорат қилди. Дебат чоғида иқтисодиёт, ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик каби муҳим сиёсий масалалар атрофида кескин мунозара авж олди.
Давомини ўқиш...11.09.2024 11:30Америкалик сайловчиларнинг боши қотган: Трампми ёки Харрис?
Айни пайтда америкаликлар қийин танлов қаршисида туришибди. Сайлов жараёнида кўпчилик мусулмонлар “икки ёмондан бири”ни танлашга мажбур бўлишяпти. Баъзи фаоллар сайловчиларни Ғазодаги геноцидни қўллаётгани учун икки номзод – республикачилардан Дональд Трамп ва унинг рақиби демократлардан Камала Харрисга овоз бермаслик, аксинча “Яшиллар” партияси номзодини қўллаб-қувватлашга чақиришяпти. Бугунги кунда инглиззабон мусулмон фаолларининг ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида ушбу фикрни илгари сураётганларини кузатишимиз мумкин. Хўш, нима учун АҚШ аҳолисининг катта қисми республикачилар ва демократлар номзодга овоз беришни истамаяпти ва бошқаларни ҳам шунга ундамоқда?
Давомини ўқиш...02.11.2024 11:10