давлат тўнтариши

  • Жапаров: Ҳукуматга қарши чиқмоқчи бўлганлар қаттиқ жазоланади

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11 январь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳукуматни ағдаришга тайёргарлик кўраётган гуруҳ фош этилганига муносабат билдириб, халқ норозилигидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлганлар қаттиқ жазоланишини маълум қилди.

    Давомини ўқиш...
    1729
    16.01.2024 10:20
  • Буркина-Фасода ҳукуматни ағдаришга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди

    Африкадаги Буркина-Фасо давлатида президент Иброҳим Траорени ҳокимиятдан ағдармоқчи бўлган жиноий тўда қўлга олинди. Иброҳим Траоренинг ўзи 2022 йил сентябрида полковник Пол-Анри Сандаого Дамибани, Дамиба эса январь ойида президент Роч Марк Кристиан Каборени ағдариб, ҳокимиятни эгаллаган эди.

    Давомини ўқиш...
    1833
    19.01.2024 17:19
  • Боливияда ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлди

    Ҳарбийларнинг исёнидан хабар топган Боливия президенти халқдан ёрдам сўради. Шундан сўнг тинч аҳоли куч ишлатар тизимларга қарши норозилик билдириб, кўчага чиқди. Пойтахтда ҳарбийлар ва тинч аҳоли ўртасида тўқнашув юз берган. Халқ билан қарама-қаршиликка боришни истамаган армия гуруҳлари ўз позицияларини тарк эта бошлаган. Бундан унумли фойдаланган Боливия махсус операцион кучлари эса тўнтариш ташкилотчиси, олдинроқ қўмондонликдан бўшатилган Хуан Хосе Сунигани ҳибсга олган.

    Давомини ўқиш...
    1138
    27.06.2024 12:48
  • Туркияда давлат тўнтарилишига уринишга 8 йил тўлди

    2016 йил 15 июль кечаси Туркияда демократик йўл билан сайланган ҳукуматни ағдаришга қаратилган хоинона давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилган эди. Ушбу ғалаён қандай бошланди, қандай ҳодисалар рўй берди, давлат тўнтаришига қасд қилганларга қарши қандай курашилди – Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи, профессор Фаҳреттин Алтун мақоласида.

    Давомини ўқиш...
    1448
    15.07.2024 16:30
  • Қирғизистонда ҳокимиятни тўнтаришнинг олди олинди

    Қирғизистонда ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишни режалаштиришда гумонланиб 7 киши, жумладан, 3 нафар асли қирғизистонлик бўлган хориж фуқароси, шунингдек, собиқ бош прокурор ўринбосари ушланди. Қўлга олинганлардан қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва дронлар мусодара қилинган.

    Давомини ўқиш...
    581
    13.11.2024 07:24

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.