02.06.2025 15:30
117

Ўзбекистонликларнинг БАА аэропортида ушлаб турилгани бўйича изоҳ берилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Ўзбекистон фуқаролари БАА аэропортларида ушлаб турилгани юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, вазирлик БААдаги турли аэропортлар орқали мамлакат ҳудудига кириб келаётган хорижликларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг текширувлари чўзилиб кетаётгани бўйича ҳолатларни алоҳида мониторинг қилиб бормоқда.

Бурхоновнинг таъкидлашича, айни пайтда ватандошларимизнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

"Мамлакатимизнинг Абу Даби шаҳридаги элчихонаси ҳамда Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси БААнинг тегишли ташкилотлари билан ушбу масалада зудлик билан музокаралар ўтказди ва вазиятни яхшилаш бўйича доимий алоқада бўлиб турмоқда", дейилади баёнотда.

Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларини тезлик билан текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.