24.07.2025 07:19
53
Ўзбекистонда туғилиш камайиб бормоқда
2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 37 миллион 860 минг кишига етди. Мазкур кўрсаткич 2024 йил июлидагига нисбатан 2 фоизга кўп. Ярим йил давомида аҳоли сонининг табиий ўсиши 321,4 минг кишига тенг бўлди.
Энг кўп аҳоли Самарқанд (4,3 млн киши) ва Фарғона (4,2 млн киши) вилоятларида яшамоқда. Энг кам аҳоли эса Сирдарё вилоятида — 938,5 минг киши.
Ўзбекистонда 2025 йил январь июнь ойларида 405,5 минг чақалоқ туғилди. Шундан 209,6 минг нафари ўғил (51,7 фоиз), 195,9 минг нафари (48,3 фоиз) қиз болалар. Шаҳар жойларида 197,8 минг, қишлоқларда 207,7 минг чақалоқ дунёга келган.
Жорий туғилишлар сони 2024 йил мос даврига нисбатан 14,4 минг нафарга, 2023 йил I ярмига қараганда 29,1 минг нафарга камайган.