туғилиш

  • Ўзбекистонда туғилиш камайиб бормоқда

    Ўзбекистонда 2025 йил январь июнь ойларида 405,5 минг чақалоқ туғилди. Шундан 209,6 минг нафари ўғил (51,7 фоиз), 195,9 минг нафари (48,3 фоиз) қиз болалар. Шаҳар жойларида 197,8 минг, қишлоқларда 207,7 минг чақалоқ дунёга келган. Жорий туғилишлар сони 2024 йил мос даврига нисбатан 14,4 минг нафарга, 2023 йил I ярмига қараганда 29,1 минг нафарга камайган.

  • Россиялик депутат ёш оилалар учун тунда интернетни чеклашни таклиф қилди

    Россиянинг Брянск вилояти думаси депутати ва "Россия православная" ҳаракати раҳбари Михаил Иванов ёш оилаларда туғилишни кўпайтириш учун тунги интернетни чеклашни таклиф қилди. Унга кўра, интернетга қарамлик Россия демографиясига таҳдид солаётган асосий омиллардан биридир. Шу боис, Иванов ёш оилалар учун интернетдан фойдаланишни кечки 23:00 дан 02:00 гача чеклашни таклиф қилган.

    Давомини ўқиш...
    361
    10.06.2025 09:45
  • Япония аҳолиси 15 йил кетма-кет камаймоқда: туғилиш ва ўлим бўйича рекордлар қайд этилди

    Ўтган йили Японияда рекорд даражадаги 730 минг чақалоқ туғилган бўлса, ўша даврда ўлимлар сони 1,58 миллионни ташкил этиб, рекорд янгиланди. Мамлакатдаги хорижликлар сони ҳам биринчи марта 3 миллиондан ошиб, умумий аҳолининг қарийб 3 фоизини ташкил қилди. Сўровлар ёш японияликлар турмуш қуриш ёки фарзанд кўришни тобора кўпроқ истамаётганини кўрсатмоқда.

    Давомини ўқиш...
    2889
    25.07.2024 16:32

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.