10.05.2025 14:36
95

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳада стратегик шериклик режасини имзолади

Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов Москвада бўлиб ўтган учрашувда 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик дастурини амалга ошириш режасини имзолади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 10 май куни Белоусов ва Холмуҳамедов икки томонлама учрашув ўтказган.

Учрашув чоғида Белоусов Россия Улуғ Ватан урушидаги Ғалаба учун Ўзбекистон ССР қанча ҳақ тўлаганини ҳеч қачон унутмаслигини айтиб ўтган. У ўзбек ҳарбийларининг Қизил майдондаги парадда иштирок этиши ҳам худди шу мантиққа асосланганини қўшимча қилган.

Ўз навбатида Шуҳрат Холмуҳамедов россиялик ҳамкасбига Москвадаги ҳарбий парадда қатнашган Ўзбекистон ҳарбий контингентини тайёрлаш учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.