12.07.2025 09:37
53
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик кучайтирилади
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон мудофаа саноати вазири Ҳаят Ҳарраж билан учрашди.
Учрашувда мудофаа ва мудофаа саноати соҳасидаги икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари муҳокама қилинган.
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва, айниқса, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни халқаро ва минтақавий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда янада чуқурлаштиришнинг муҳимлиги таъкидланган.
Томонлар замонавий замонавий технологик ечимларни ҳисобга олган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, томонларнинг илмий-технологик парклар имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни кўриб чиқдилар.
Ўзаро ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун турли даражадаги делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинган.