20.05.2025 14:16
55
Ўзбекистон ва Озарбайжон иттифоқдош давлатларга айланди
Президент Шавкат Мирзиёев 19 май куни “Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.
Ушбу қонун 2025 йил 25 февралда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 30 апрелда Сенат томонидан маъқулланганди.
Икки давлат етакчилари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2024 йил 23 августда Тошкентда имзолаганди. Ўшанда Озарбайжон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширганди.
Мазкур шартномада томонларнинг бир-бирларига қарши қаратилган ҳеч қандай блоклар ёки иттифоқларда қатнашмаслик ҳамда томонлардан бирининг фикри бўйича икки давлатнинг стратегик шериклиги ва иттифоқчилик муносабатларига зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракатларда иштирок этишдан сақланиш каби мажбуриятлари белгиланган.