11.06.2025 06:27
218

Ўзбекистон Россия ТИВга нота юборди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Москвадаги рейдлар чоғида муҳожирлар калтаклангани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришини сўраб Россияга нота юборди. 

ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, кеча, 10 июнь куни вазирликда Россия томони билан миграция масалалари бўйича навбатдаги учрашув ташкил этилган.

Унда ТИВ Россия ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, ҳурматсизлик ва қўпол муомалалар кузатилаётгани тўғрисидаги хабарлар ташвиш уйғотаётганини таъкидлаган.

Учрашувда бундай ҳолатлар "мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларга асло тўғри келмаслиги, уларнинг олдини олиш учун аниқ чора-тадбирлар зарурлигига" эътибор қаратилган.

Вазирликнинг хабар беришича, Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги вазият юзасидан Россия ТИВга нота йўллаб, унга изоҳ бериш ва куч ишлатар ташкилот вакилларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.

Нотада қайд этилишича, юзага келган вазият инсон ҳуқуқлари яққол бузилганидан далолат беради, буни эса қабул қилиб бўлмайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.