Россия ва Хитой йил охиригача ўзаро савдо ҳажмини 200 млрд долларга етказиш режасини ортиғи билан бажарди.

Peoplesdispatch сайтининг хабар беришича, Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов Хитойга яқинда қилган ташрифи чоғида жорий йилда икки давлат ўртасидаги савдода рус рубли ва Хитой юанидан фойдаланиш 95 фоизга етганини айтган.

Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетниковнинг сўзларига кўра, январдан октябргача бўлган даврда Россия савдосининг 68 фоизи рубль ва ҳамкор давлатлар валюталарида амалга оширилган.

Жумладан, Россия Мўғулистон, Филиппин, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд, Япония, Тожикистон ва Сингапур билан савдода ҳам юандан фойдаланган.

Жанубий дунё (учинчи дунё) иқтисодларида доллардан узоқлашиш зарурлиги ҳақидаги баҳслар янгилик эмас, аммо 2023 йил тарихда бу жараён тезлашган йил сифатида қайд этилади.

Мавзуга алоқадор