19.12.2023 09:34

Хитой шимоли-ғарбидаги зилзила оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Хитойнинг Гансу ва Цинхай провинциялари чегараси яқинида кечаси 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда “Синьхуа” давлат ахборот агентлиги. Маҳаллий ҳукуматларнинг маълум қилишича, Гансу провинциясида энг камида 105 киши ҳалок бўлган, 400 га яқин киши жароҳатланган, Цинхайда эса 11 киши қурбон бўлган.

4700 дан ортиқ уй зарар кўрган. Айрим қишлоқларда электр ва сув таъминоти узилиб қолган.

-12 даража совуқда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Давлат матбуотига кўра, 1500 га яқин ўт ўчирувчи сафарбар этилган, яна 1500 нафари кутиш ҳолатида. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 300 дан ортиқ офицер ва аскар ҳам сафарбар этилган.

Шунингдек, Шинжон-Уйғур автоном районида ҳам 5,4  магнитудали ер силкинишлари қайд этилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.