02.08.2025 07:25
142

Трамп Марказий Осиё давлатлари исроил билан иттифоқдош бўлишини истайди

Трамп маъмурияти Озарбайжон билан «Иброҳим келишувлари»га қўшилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда – бу АҚШ ташаббуси бўлиб, сионистик режимни халқаро миқёсда тан олдиришга қаратилган. 

Айни пайтда Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан ҳам бу борада келишувга эришилиши мумкин.

Гап шундаки, Марказий Осиё давлатлари аллақачон Исроил билан яқин дипломатик алоқалар ўрнатган. Янги келишув эса рамзий ва ҳарбий характерга эга бўлади, ўз навбатида савдо ва мудофаа бўйича ҳамкорликка ҳам урғу берилади.

Ғазодаги шафқатсиз геноцид сабабли кўплаб мамлакатлар билан келишмовчиликлар юзага келаётган бир пайтда Трамп учун постсовет давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ташқи сиёсатдаги “ютуқ” сифатида кўрилиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.