25.07.2025 07:15
219
Сурия Озарбайжондан газ олади
Баку Сурияни тиклаш жараёнига қўшилмоқда: 2025 йил 1 августдан бошлаб Озарбайжон гази Сурияга етказиб берилади.
Газ етказиб бериш Килис – Ҳалаб магистрал қувури орқали амалга оширилади. Аввалига газ етказиб бериш ҳажми йилига 1,2 миллиард куб метрни ташкил этиши айтилмоқда.
Шунингдек, BOTAŞ-SOCAR турк-озар қўшма корхонаси Сурия шимоли-шарқидаги конлардан нефть ва табиий газни қазиб олиш учун инвестиция киритишни режалаштирган.
Маълумот учун, Сурия раҳбари Аҳмад Аш-Шарънинг Бакуга расмий ташрифи чоғида газ экспорти бўйича келишувга эришилганди.