08.05.2025 07:05
28

Шавкат Мирзиёев 9 май арафасида Россияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувларда қатнашади.

Маълумот учун, олдинроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган тантанали маросимда иштирок этишини маълум қилганди. Парадда Хитой раиси Си Цзиньпин ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.