14.07.2025 09:46
122

Россия ҳарбийлари Термизда ҳарбий машғулот ўтказади

Россия ҳарбийлари “Ҳамкорлик-2025” ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ўқув машғулотлари 15–21 июль кунлари “Термиз” полигонида бўлиб ўтади. 

Ҳарбий бўлинмалар қуйидаги жанговар ҳаракатларни машқ қилади:

- чегара ҳудудларига ноқонуний қуролли тузилмалар (НҚТ) кириб келган тақдирда уларни аниқлаш ва йўқ қилиш ҳамда бўлинмаларни бошқариш;
- НҚТ гуруҳлари чегара яқинидаги иншоотлар ва позицияларни эгаллаган ҳолатда уларни йўқ қилиш бўйича қўмондонликни бошқариш;
- бўлинмаларининг душман эгаллаб олган иншоотлар ва позицияларни қайта эгаллаши;
- душманнинг кичик гуруҳларига қарши кураш олиб бориш;
- шунингдек, жангарилар томонидан босиб олинган аҳоли пунктини штурм қилиш ва тозалаш амалиётини ташкил этиш.

Россия ҳарбий контингентининг асосий қисмини Марказий ҳарбий округнинг 201-ҳарбий базаси бўлинмалари ташкил этади. Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база Россиянинг ўз ҳудудидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий объекти ҳисобланади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.