Қозоғистондаги пуллик сунъий йўлдош ва интернет телевидениеси оператори TVCOM Россиянинг бир қатор телеканалларини эфир жадвалидан чиқариб ташлади, дея хабар қилди РИА Новости операторга таяниб.

“Информацион кун тартибидаги каналлар сонини камайтириш доирасида "ПКВС Казахстан" компанияси оиласи телеканалларини сунъий йўлдош телевидениеси ва Интернет ТВ эфирлар тармоғидан чиқариб ташлашга қарор қилинди. "Первый канал СНГ", "Поехали", "Время: далекое и близкое", "Дом кино", "Телекафе", "Дом кино Premium", "Музыка Первого", "Победа", "Карусель", "Бобер", "О!" телеканаллари эфири тўхтатилади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, янгиликларни узатувчи хорижий каналлар улушини босқичма-босқич қисқартириш, уларни кўнгилочар, кино ва маърифий характерга эга, жумладан, Қозоғистон телеканаллари билан алмаштириш режалаштирилмоқда.

 

Мавзуга алоқадор