04.03.2024 11:45
Қирғизистон ва Қозоғистонда кучли зилзила содир бўлди
4 март, душанба куни Қирғизистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий фанлар академияси Сейсмология институти хабар бермоқда.
Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 12:22 да қайд этилган.
Зилзила манбаи Чўлпон-Ота шаҳридан 35 км шимоли-ғарбда,
Олмаотадан 40 км жанубда, Бишкекдан 190 км шимолда жойлашган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига
кўра, 4 март куни Олмаотадан 31 км жанубда 6,1 магнитудали зилзила содир
бўлган.
Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 11:22 да қайд этилган.
Олмаотада 5 магнитудали зилзила сезилди.
Қурбонлар, вайронагарчилик ва жароҳатлар ҳақида ҳозирча
маълумот йўқ.