Хитойда зилзила қурбонлари сони 148 кишига етди – уларнинг аксарияти мусулмон хитойлар
Хитой шимоли-ғарбидаги Гансу ва Цинхай провинцияларида зилзила қурбонлари сони 148 кишига етди, дея хабар бермоқда Anadolu.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳозирда Гансу провинциясида 117 киши, қўшни Цинхай провинциясида эса 31 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, зилзила оқибатида мингдан ортиқ одам жабрланган.
Жумладан, ислом динига эътиқод қилувчи хитойлар – хуэй-дунганлар орасидан ҳам кўплаб қурбонлар берилди. Улар ислом анъаналарига мувофиқ сўнгги манзилган кузатилди.
Фото: AP
Эслатиб ўтамиз, душанбадан сешанбага ўтар кечаси Хитой шимоли-ғарбидаги Гансу провинциясининг Жишишан округида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлган, унда энг камида 110 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида ёзган эдик.
Фото: AP
Маълумот
учун, Хитойда 20 млн нафардан зиёд мусулмонлар яшайди. Гансу провинцияси эса
энг кўп мусулмонлар яшайдиган иккинчи ҳудуд ҳисобланади.