22.07.2025 06:27
26

Озарбайжон президенти Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берганини айтди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Хонкендида ўтказилган медиафорумда Ўзбекистоннинг Қорабоғни тиклаш йўлидаги ҳаракатларидан миннатдор эканини айтиб ўтди. У ўзбекистонлик журналист Шерзодхон Қудратхўжанинг саволига жавобан шундай деган:

"Ўзбек биродарларимизнинг қўллови биз учун жуда муҳим. Қорабоғни тиклаш йўлидаги илк совғани Ўзбекистон берган. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Фузулийда 960 ўқувчига мослашган Мирзо Улуғбек номидаги мактаб очгандик".

Шерзодхон Қудратхўжа форум давомида Озарбайжон президентига бир неча саволлар берди. Хусусан, Зангезур коридори ва Илҳом Алиевнинг отаси Ҳайдар Алиев ҳақида сўради. Президент Зангузер коридори бир неча давлатни боғлайдиган муҳим артерия бўлишини айтди. Отаси ҳақидаги саволга эса таъсирланиб, мамлакат учун қийин дамларда Ҳайдар Алиев ҳақиқий халқпарварлик намунасини кўрсатганини эътироф этди. 

"У ўша вақт ёш эмас, 70 га кирганди, саломатлигида ҳам муаммолар бор эди. Лекин у вазиятни изига тушира олди. Отам Қорабоғ озод қилинишини энг кўп истаган одам эди, лекин, афсус, бу кунларни кўра олмади", деган Илҳом Алиев.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.