17.06.2025 13:28
44
Мирзиёев Хитой раиси билан музокара ўтказди
Бугун, 17 июнь куни Остонада Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин "Марказий Осиё – Хитой" саммити доирасида музокара ўтказди.
Қайд этилишича, учрашувда 2024 йилда товар айирбошлаш 14 миллиард долларга етгани, инвестиция лойиҳалари портфели 60 миллиард доллардан зиёдни ташкил этаётганига эътибор қаратилган.
Етакчилар "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" стратегик темирйўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлашган. Таълим, фан, туризм ва маданият, кадрлар тайёрлаш ва хитой тилини ўрганиш соҳаларидаги алмашинувларни ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирилган.
2024 йилда Конфуций институти фаолиятининг 20 йиллиги нишонланди, Хитойнинг "Лу Бань устахонаси" профессионал таълим тизими жорий этилмоқда. Келгуси йилда икки мамлакатда маданият ва санъат ҳафталикларини ўтказиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, учрашувда халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.