10.05.2025 11:23
96
Мирзиёев ва Путин Москвада учрашди
Кеча, 9 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.
Мирзиёев ва Путин суҳбат аввалида Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлаган.
Президент матбуот хизматининг ёзишича, учрашувда Ўзбекистон-Россия иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Путиннинг ўтган йилги Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўрилган.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланган.
Айниқса, гуманитар алмашинувлар, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларида самарали бўлаётгани катта мамнуният билан қайд этилган.