14.06.2025 10:59
130

исроилдаги ўзбекистонликларга кўнгилочар жойларга бормаслик тавсия қилинди

Ўзбекистоннинг исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда яшаётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

Жумладан, мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб фуқаролар ўзининг шахсий хавфсизлик чораларини кўриши ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик тавсия этилди.

Шунингдек, заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар жойларга бормаслик қўшимча қилинди.

Шу билан бирга, элчихонага ўта зарур бўлмаган ҳолларда консуллик хизматларини олиш учун келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралган.

Олдинроқ, Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви сабаб Эрон ва исроилда яшовчи Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиши сўралганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.