26.04.2025 05:50
68

Янги темир йўл Марказий Осиёда "ўйин қоидалари"ни ўзгартиради – Azernews

Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон темир йўл лойиҳаси – Марказий Осиё учун "стратегик ўйин қоидалари"ни ўзгартирувчи лойиҳа сифатида кўрилмоқда, деб ёзади Azernews нашри.

Гап шундаки, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари тарихий темирйўл битимини имзоламоқчи. 

Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар ўзбекистонлик мавқедоши Бахтиёр Саидов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон темирйўл лойиҳаси бўйича ишларнинг боришини муҳокама қилди. 

Маълумотларга кўра, Ишоқ Дар яқинда Қобулда бўлиб ўтган уч томонлама музокараларда эришилган келишувлар ҳақида ўз фикрларини билдирган. У бу лойиҳа минтақавий савдо ва логистика тизимини тубдан ўзгартириш салоҳиятига эга эканини таъкидлаган.

Айниқса мазкур темир йўл Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан тўғридан-тўғри боғлаши, натижада юк ташиш вақти ва харажатларини сезиларли даражада қисқартириши билан аҳамиятли. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларига денгиз портларига чиқиш имконини беради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.