13.06.2025 08:39
149
Эрон ва исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви ва Эрон ҳамда исроилда ракета отишмалари кутилиши муносабати билан ушбу икки давлатда яшовчи Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиши сўралди.
Бугун, 13 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов эълон қилган баёнотда шу ҳақда сўз боради.
Унга кўра, заруратга қараб Эронда истиқомат қилувчилар бомба бошпаналарига тезлик билан кириши, исроилдагилар эса берилаётган огоҳлантиришларга амал қилиши лозим.
Ҳар икки давлатдаги ўзбекистонликлардан расмий хабарларни мунтазам кузатиб бориш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва элчихона алоқа маълумотларини доимо ёнида сақлаш сўралган.
Эрондаги Ўзбекистон элчихонаси алоқа маълумотлари:
Телефон: 22299780, 22832025
Эл. почта: iri.uzembassy@mfa.uz
исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси алоқа маълумотлари:
Телефон: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076
Шошилинч хабарлар учун: 054 485 1397
Эл. почта: il.uzembassy@mfa.uz