27.12.2023 16:18

Туркия Ироқ ва Сурия шимолида 58 нафар террорчи йўқ қилинганини билдирди

Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари 22 ва 23 декабрь кунлари “Чангал-Қулф” (Pençe-Kilit) операцияси ҳудудида уюштирилган террор ҳужумларига жавобан Ироқ ва Сурия шимолидаги 71 та нишонга зарба берди. Бу ҳақда Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гулер маълум қилди, дея хабар бермоқда Anadolu.

Вазир 22 ва 23 декабрь кунлари “Чангал-Қулф” операцияси ҳудудида 12 нафар турк аскари ҳалок бўлганини эслатиб ўтди.

“Биз бу бебаҳо ҳаётлар учун қасос олдик ва шундай қилишда давом этамиз. Буни энг қийин усуллардан фойдаланиб давом эттиришимизга ҳеч ким шубҳа қилмасин”, - деди Гулер.

Ушбу ҳужумларга жавобан Ироқ ва Сурия шимолидаги 71 нишонга ҳаводан зарба берилгани, турли ҳарбий амалиётлар давомида жами 59 нафар террорчи йўқ қилингани билдирилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.