Озарбайжон Франция элчихонасининг икки ходимини персона нон грата” (номатлуб, исталмаган шахс) деб эълон қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги Озарбайжон ТИВ матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Вазирликнинг қайд этишича, 26 декабрь куни Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Анн Буайон Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.

Дипломатга Франция элчихонасининг икки ходими дипломатик мақомига тўғри келмайдиган ва 1961 йилдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига зид бўлган фаолияти туфайли Озарбайжон ҳукумати томонидан персона нон грата деб эълон қилингани билдирилган.

Боку бу шахслардан 48 соат ичида Озарбайжонни тарк этишни талаб қилди. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигидан тегишли нота Франция элчисига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжонда Франция  разведкасининг кенг кўламли резидентураси (ташқи разведка органининг хориждаги бўлинмаси) фош қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Улар Украина, Молдова, Грузия, Озарбайжон, Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг бир қатор давлатларида турли операцияларда қатнашган.

Мавзуга алоқадор