07.05.2025 11:08
69

АҚШ Марказий Осиёнинг нодир ерости бойликларига кўз тикмоқда

Украина билан стратегик ресурсларни биргаликда қазиб олиш бўйича келишувга эришгандан сўнг, АҚШ Марказий Осиёни нодир қазилмаларни олиш учун навбатдаги муҳим ҳудуд сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда The National Interest нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Вашингтон Украинадаги келишувни Хитой ерости бойликларига қарамликни камайтириш йўлидаги илк қадам деб билмоқда. Хитой ҳозирда жаҳон бозорининг тахминан учдан икки қисмини назорат қилиб турибди. Шу сабабли ҳам АҚШ Украина ресурслари билан қаноатланмай, бошқа минтақаларда ҳам ўз иштирокини кўпайтиришга интилмоқда. Мазкур минтақа катта захираларга эга бўлган ҳолда, Хитой ва Россиянинг кучли таъсирига қарамай, АҚШнинг асосий эътиборга тушмоқда.

Тадқиқотларга кўра, минтақа давлатлари ташқи иқтисодий алоқаларни диверсификация қилишга интилмоқда ва Ғарб билан алоқаларни мустаҳкамлашда фаоллик кўрсатмоқда. Бу эса, энергия ва юқори технологиялар соҳасида нодир ерости ресурслари талабининг ортиб бораётганлигини инобатга олганда, АҚШ учун имкониятлар яратмоқда, деб ёзади нашр.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.