12.07.2025 12:30
44
Аҳмад аш-Шаръ Озарбайжонга йўл олди
Бугун, 12 июль куни Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ расмий ташриф билан Озарбайжонга жўнаб кетди, деб хабар беради SANA агентлиги.
Аш-Шарънинг ушбу ташрифи мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда турли соҳаларда ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда.
Боку шаҳридаги ташрифи давомида Сурия етакчиси Озарбайжон раҳбарияти билан бир қатор юқори даражадаги учрашувлар ўтказади.
Музокаралар кун тартибидан минтақавий хавфсизлик, иқтисодий шериклик, маданий алмашинув ҳамда ўзаро манфаатли бошқа долзарб масалалар ўрин олган.