08.05.2025 16:22
23
9 майда Москвага кимлар бораяпти?
Россия президенти Владимир Путин таклифига кўра, бир неча давлат раҳбарлари ва расмий шахслар Москвага Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун борадиган бўлди.
Озарбайжон ва Лаос президентлари Илҳом Алиев ва Тҳонглоун Сисоулит парадда қатнашмаслигини билдирган.
Шу тариқа, Ғалаба парадида аввал хабар қилинганидек 29 эмас, 27 та давлат раҳбари меҳмон бўлиши кутилмоқда.
7 май куни Хитой, Куба, Мўғулистон, Венесуэла, Конго, Бразилия, Эфиопия давлатлари президентлари Москвага етиб келишган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиши маълум қилинган.
“Давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади, хабар берди президент матбуот хизмати.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги айрим рус нашрлари 9 майни Улуғ ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги деб ёзаётганига қарамай, Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида дам олиш куни дея эълон қилинди.