28.12.2023 14:33
Шимолий Корея етакчиси армияга урушга тайёргарликни кучайтиришни буюрди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин армия, ўқ-дорилар саноати ҳамда ядро қуроллари секторига “АҚШнинг мисли кўрилмаган ҳужумкор ҳамлаларига” қарши туриш учун урушга тайёргарликни тезлаштиришни буюрди.
Корея Меҳнат партияси Бош Ассамблеяси йиғилишида янги йил учун сиёсат йўналишлари ҳақида гапирар экан, Ким “аксилимпериалистик, мустақил давлатлар” билан ҳам стратегик ҳамкорликни кенгайтирилишини ҳам маълум қилди. Учрашувда Кимнинг иқтисодий мақсадларга ҳам тўхталгани қайд этилар экан, Шимолий Корея раҳбари 2024 йилни мамлакатнинг 5 йиллик ривожланиш режасини амалга ошириш учун “ҳал қилувчи йил” деб таърифлади.
Шунингдек, Ким қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юқори
даражада барқарорлаштиришга чақирди.