30.06.2025 15:34
28
Хитой Покистоннинг қарзини тўлаш муддатини узайтирди
Хитой Покистонга берган 3,4 миллиард доллар миқдоридаги кредитини қайтариш муддатини узайтирди. Бу Покистоннинг валюта захираларини 14 миллиард долларгача ошириш имконини беради.
"Бу бизнинг захираларимизни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) белгилаган мақсадли кўрсаткичга мослаштирди", деган Reuters манбаларидан бири.
Айниқса, Хитой томонидан тақдим этилган кредитлар Покистон захираларини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмоқда. ХВЖ талабларига кўра, мамлакат захиралари жорий молиявий йил — 30 июнга қадар камида 14 миллиард доллардан ортиқ бўлиши шарт эди.
Покистон расмийларининг таъкидлашича, мамлакат иқтисодиёти ХВЖнинг 7 миллиард долларлик молиявий ёрдами доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли барқарорлашмоқда.