WSJ: Исроил Ғазодаги туннелларга сув қуйишни бошлади
The Wall Street Journal (WSJ) газетасининг хабарига кўра, АҚШ расмийлари Исроилнинг Ғазодаги "Ҳамас туннеллари"га денгиз сувини қуйиш режасини амалга оширишни бошлаганини билдирган.
Расмийлар ҳафталар давом этиши кутилаётган туннелларга
денгиз сувини қуйиш жараёни 7 та алоҳида насос тизими билан амалга оширилишини маълум қилган.
Хабарга
кўра, Исроил Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ушбу масала бўйича изоҳ
беришдан бош тортган ва туннелларда олиб борилган амалиётлар махфий эканини
айтган.
Бошқа томондан, аввалроқ газета билан суҳбатлашган баъзи
расмийлар, денгиз суви туннелларга қўйилса, Ғазодаги чучук сув манбаларининг
ифлосланиши ва инфратузилманинг зарарланишини билдирди.
Баъзи АҚШ расмийлари режадан хавотирларини билдирган бўлса, айрим мутасаддилар АҚШнинг
туннелларнинг фаолсизлантирилишини қўллаб-қувватлаганини ва бу режага қарши
бўлмаслигини билдирган.
Исроил 800 га яқин туннелни аниқлагани, аммо туннель тармоғи
маълум бўлганидан анча катта эканлигини даъво қилди.
Туннелларни денгиз суви билан тўлдириш режасига Ҳамас қўлида сақланаётган исроиллик
маҳкумларнинг қариндошлари муносабат билдиришди.
Ғазо секторидан озод этилган баъзи исроиллик аёллар ва
маҳбусларнинг яқинлари Исроил армиясининг маҳбуслар сақланадиган туннелларга
“сув қуйиш” режасига қарши бош вазир Биньямин
Нетаняхуга норозилик
билдирди.
Walla ваYnet
сайтларининг 6 декабрдаги хабарларига
кўра, яқинда озод этилган, лекин эри ҳамон Ғазода асирликда сақланаётган аёл
ҳукумат билан учрашув чоғида Исроил расмийларига армиянинг Ғазодаги маҳбуслар сақланаётган туннелларга “денгиз
сувини қуйиш” режасига норозилигини билдирган.
Аввалроқ
Ҳамас вакили Исроилнинг бу режаси иш бермаслиги, чунки туннеллар бир-биридан
мустақил равишда қазилганини билдирган эди.