19.12.2023 12:28

АҚШ Қизил денгизда хусийлар ҳужумларига қарши 10 давлатдан иборат коалиция тузмоқчи

Ямандаги хусийлар томонидан Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемаларга ҳужумлар уюштирилиши натижасида АҚШ ушбу ҳудудда денгиз савдосини ҳимоя қилиш мақсадида кўп давлатли колация ташкил этилишини эълон қилди.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин душанба куни Баҳрайн, Канада, Франция, Италия, Сейшел ороллари ва Британия ўн давлатнинг "кўп миллатли хавфсизлик ташаббуси"га қўшиладиган давлатлар қаторига киришини айтди.

Остин ўз баёнотида "ҳаракатланиш эркинлигининг асосий принципини қўллаб-қувватлашга интилаётган давлатлар ушбу нодавлат актёр томонидан қўйилган муаммони ҳал қилиш учун бирлашиши керак"лигини таъкидлаб, ҳужумларни "жамоавий ҳаракатни талаб қиладиган" муаммо деб атади.

Хусийлар ҳужумларидан сўнг энг камида 12 та кема компанияси, жумладан, Италия-Швейцариянинг Mediterranean Shipping Company гиганти, Франциянинг CMA CGM ва Даниянинг  AP Moller-Maersk компаниялари хавфсизлик нуқтаи назаридан Қизил денгиз орқали сафарларини тўхтатди. Британиянинг BP нефть компанияси ҳам душанба куни ушбу сувларни айланиб ўтишини маълум қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.