АҚШ Украинага 250 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам ажратди
Украинага 61 млрд долларлик мудофаа ёрдами пакетини янги йил олдидан Конгресс орқали ўтказа олмаган АҚШ маъмурияти Украинага янги ҳарбий ёрдам жўнатишини эълон қилди, дея хабар бермоқда Anadolu.
Пентагоннинг
ёзма баёнотида айтилишича, 250 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакетига ердан ҳавога
ракета системалари, Stinger ракеталари, артиллерия ўқ-дорилари, танкка қарши воситалар
ва Украина армиясига зарур бўлган бошқа қуроллар киритилгани билдирилди.
Жо Байден
маъмурияти Сенатдаги республикачилар томонидан блокланган Украинага 61 млрд
доллар қўшимча ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган пакетни қабул қилиш учун янги
йилда ишини давом эттириши кутилмоқда.
Сенатдаги
республикачилар декабрь ойининг охирги кунларида кун тартибига киритилган қонун
лойиҳасини АҚШ жанубий чегаралари хавфсизлигини оширишга қаратилган қўшимча
чора-тадбирларни ўз ичига олмагани сабаб қўллаб-қувватламади.