15.03.2025 17:33

Трамп маъмурияти қирқдан ортиқ мамлакат аҳолиси учун АҚШ эшикларини ёпмоқчи

Маълумотларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 43 та давлат фуқаролари учун АҚШга киришни чеклашни режалаштирмоқда. Бу давлатлар учта тоифага бўлинган: "қизил", "тўқ сариқ" ва "сариқ". Ўзбекистон ушбу рўйхатда қайд этилмаган, яъни Ўзбекистон фуқароларига нисбатан АҚШга кириш бўйича ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган. 

"Қизил" рўйхатга киритилган 11 давлат фуқаролари учун АҚШга кириш тўлиқ тақиқланади. Бу давлатлар қуйидагилар: Афғонистон, Бутан, Куба, Эрон, Ливия, Шимолий Корея, Сомали, Судан, Сурия, Венесуэла ва Яман. 

"Оранж" рўйхатга киритилган 10 давлат фуқаролари учун визалар беришда чекловлар жорий этилади. Бу давлатлар орасида Беларусь, Эритрея, Гаити, Лаос, Мьянма, Покистон, Россия, Сьерра-Леоне, Жанубий Судан ва Туркманистон бор. 

"Сариқ" рўйхатга киритилган 26 давлатга 60 кун ичида хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун муддат берилган, акс ҳолда улар ҳам чекловларга дуч келиши мумкин. Бу давлатлар рўйхатида Ўзбекистон қайд этилмаган. 

Шунингдек, Туркия "яшил" рўйхатда жойлашган бўлиб, бу мамлакат фуқаролари учун ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган. 

Маълумотларга кўра, ушбу рўйхат ҳали ҳам тасдиқланмаган ва ўзгариши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.