10.02.2025 06:35
230
Трамп Исроил тарафдорини Дин ишлари бўйича идора раҳбари этиб тайинлади
АҚШ президенти Дональд Трамп Дин ишлари бўйича янги идорани ташкил этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу идорага машҳур телевангелист Паула Уайт раҳбар этиб тайинланди.
Паула Уайт Исроилни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаши билан танилган шахслардан бири бўлиб, у ўз ваъзларида Исроилни “Худонинг танланган халқи” деб атаган. Шунингдек, у Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ўрнида “Учинчи ибодатхона” қурилишини ёқлаб келади.
Маълумотларга кўра, Трамп маъмуриятида Исроил манфаатларини ҳимоя қилувчи шахслар юқори лавозимларга тайинланмоқда. АҚШнинг Исроилдаги элчиси лавозимига Арканзас штати собиқ губернатори Майк Хаккаби номзоди кўриб чиқилмоқда, у Ғарбий Соҳилнинг Исроил томонидан аннекция қилинишини қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, Пентагон раҳбарлигига номзод Пит Хегсет ҳам аввалги чиқишларида Қуддусда яҳудий ибодатхонаси тикланиши кераклигини айтган.
Трамп 2018 йилда АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирган, бу эса халқаро миқёсда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди. Унинг Исроил билан яқин муносабатлари янги маъмурият даврида ҳам давом этмоқда.
Трамп маъмуриятида Исроил билан боғлиқ масалалар бўйича шов-шувли қарорлар қабул қилинишда давом этмоқда.