13.12.2023 18:19

Байден маъмурияти америкалик мусулмонларга Трампнинг ёмонроқ эканини эслатди

Байден маъмурияти Исроил-Фаластин можароси бўйича президентнинг ноаниқ ҳарбий сиёсати туфайли мусулмонларнинг овозларини йўқотиш хавфидан тобора кўпроқ ташвишланмоқда, деб ёзди The Hill.

Жамоатчилик фикридаги бундай жиддий ўзгаришларни кузатган Байден кампанияси мусулмонларга республикачи Трамп кўп жиҳатдан Байдендан ҳам ёмонроқ эканини эслатишга қарор қилди.

“Республикачилар кампанияси очиқдан-очиқ исломофобик кампанияни давом эттирар экан, жумладан, Дональд Трампнинг мусулмонларга қарши тақиқини қўллаб-қувватлаётгани келгуси  йилги сайловлар учун тикилган довлар мантиқан баланд бўлишидан дарак беради”, - деди Байден маъмурияти расмийси.

“Фаластин-Америка жамоасида, араб ҳамжамиятида [Байден томонидан] хиёнат содир этилгани ҳисси бор”, - дейди Вашингтондаги Араб Маркази сиёсатшуноси ва тадқиқотчиси Юсуф Мунаер.

Аввалроқ америкалик мусулмонлар Исроилнинг Ғазодаги уруши бўйича АҚШ президенти тутган йўлдан норози бўлиб, унга қарши “Байдендан воз кечиш” кампаниясини бошлашни режалаштираётгани ҳақида ёзган эдик.

Қайд этиш жоизки, ўтган йилларда америкалик мусулмонлар асосан демократларни қўллаб-қувватлаган, бироқ октябрь ойидан бошлаб диний жамиятнинг демократларга хайрихоҳлиги пасайган – Байденнинг Ғазодаги уруш борасида айтган гаплари мусулмон сайловчиларнинг ишончини тобора йўқотмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.