Покистоннинг собиқ бош вазири қамоқда туриб парламент сайловларида иштирок этмоқчи
Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон 8 февраль куни республика парламентига бўлиб ўтадиган сайловда номзод сифатида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Равалпиндида мухолифатдаги “Адолат учун ҳаракат” партияси раиси Гоҳар Хон маълум қилди.
Хоннинг
таъкидлашича, қамоққа олинган собиқ бош вазир Покистондаги учта сайлов округи –
Исломобод, Лаҳор ва Мианвалида ўз номзодини қўяди.
Мутахассисларнинг
таъкидлашича, Хон сайловда иштирок этиш учун узоқ давом этадиган ҳуқуқий
курашга тўғри келади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, собиқ бош вазир
техник жиҳатдан парламентга кириш ҳуқуқига эга, аммо унга қарши кўплаб ишлар
очилган.
Имрон Хон 5 август куни суд уни коррупция иши бўйича ҳибсга
олишга ордер берганидан кейин полиция томонидан ҳибсга олинган эди.
29 август куни Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хонга
нисбатан 3 йиллик қамоқ жазосини тўхтатиб, уни гаров эвазига озод қилди. Бироқ
30 август куни Хон "давлат сирларини ошкор қилиш"да айбланиб, яна
ҳибсга олинган.
2 декабрь куни адвокат Гоҳар Хон “Адолат учун” ҳаракатининг
янги раиси бўлди.