Таниқли рэпер Исломни қабул қилди
Дунёга машҳур америкалик рэпер ва “жанр отаси” Жонатан Смит (Lil Jon) Калифорниядаги Қирол Фаҳд масжидида араб ва инглиз тилларида шаҳодат айтиб, Исломни қабул қилди.
Қўшиқчининг
масжид имоми ортидан шаҳодат
калимасини айтаётгани
акс этган видеога
ижтимоий тармоқларда турлича муносабат билдирилди, бироқ обуначиларининг
аксарияти уни қўллаб-қувватлади.
Жон Рамазон ойининг биринчи ҳафтасида америкалик ёзувчи ва
фаол Шон Кингдан кейин Исломни қабул қилган иккинчи таниқли америкалик бўлди. Шундай қилиб, у Исломни қабул
қилган Кларенс Зеедорф, Эндрю Тейт, Кевин Ли, Жервонт Дэвис, Томас Парти каби
машҳурлар сафидан ўрин олди.
Lil Jon машҳур " Lil Jon & the East Side Boyz"
гуруҳининг фронтмени
эди, унинг видеолари ўнлаб ва юзлаб млн марта томоша тўплаган. Бундан ташқари, Lil Jon жанрнинг оммалашувига ўз ҳиссаларини
қўшган Pitbull, Bay Area, Too Short, E-40 ва бошқа санъаткорларнинг қайдларига
продюсерлик ҳам қилган.