12.07.2025 07:23
19

Тайван Америкадан олган танкларини намойиш қилди

Тайван ҳукумати мамлакат тарихидаги энг йирик “Ханьгуан” номли ҳарбий машғулотларни бошлади. Bloomberg'нинг ёзишича, президент Лай Циндэ ушбу машғулотлар доирасида Америкада ишлаб чиқарилган Abrams M1A2T танкларининг жанговор ўқ отишини кузатган.

Гап шундаки, Тайбэй АҚШдан 1,45 миллиард долларлик 108 та замонавий жанговор танк сотиб олди. Бу эса оролнинг юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган шимолий қисми мудофаасини анчагина мустаҳкамлаган.

Тайван ҳарбий арсенали F-16V типидаги қирувчи самолётлар, HIMARS ракета тизими ва махфий дронлар билан ҳам бойитилган.

Хитой Тайванни сепаратистик провинция деб ҳисоблайди ва орол устидан назорат ўрнатиш учун куч ишлатиш билан таҳдид қилмоқда. Пекин бу ҳарбий машқларни "абсурд" деб атади ва улар оролни эгаллаш мақсадига таъсир қилмаслигини таъкидлаган.

Маълумот учун, айни дамда АҚШ Тайваннинг энг йирик қурол етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, Вашингтон Хитой ҳужуми юз берган тақдирда тўғридан-тўғри ҳарбий аралашув борасида аниқ позициясини билдирмаяпти.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.