23.07.2025 07:18
70

Сурияга зарба беришда давом этамиз – Босқинчи исроил бош штаби раҳбари

Босқинчи исроил мудофаа армияси бош штаби бошлиғи Эял Замир сионист ҳарбийлари узоқ давом этадиган “мураккаб ва кескин” вазиятга тайёр бўлиши лозимлигини билдирди.

У бунинг сабабини Ғазода жанглар давом этаётгани ва исроил чегаралари бўйлаб кескинлик кучайиб бораётгани билан изоҳлаган.

Деярли икки йил ичида илк бор ўтказилган кўп фронтли вазиятни баҳолаш жараёнида Замир ва юқори мартабали генераллар барча жабҳалардаги оператив, разведка ва стратегик ҳолатни кўриб чиққан.

У Ғазодаги урушни “ЦАХАЛ дуч келган энг қийин урушлардан бири” деб таърифлар экан, сўнгги пайтларда Ғазода аскарлар ўлими кўпайганини тан олган.

Эял Замирнинг айтишича, исроил Дамашқ ва “Ҳизбуллоҳ”нинг кучайишига йўл қўймаслик учун Суриядаги нишонларга зарба беришни давом эттиради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.