Starbucks илк бор бойкотларга муносабат билдирди
Starbucks бош директори Лаксман Нарасимхон Starbucks компаниянинг Исроил ва Ҳамас ўртасидаги уруш бўйича позицияси нотўғри талқин қилинганини билдирди.
Starbucks
блогида чоп этилган очиқ мактубда март ойида бош директор лавозимини эгаллаган
Нарасимхон тўғридан-тўғри уруш ҳақида гапирмаган. Бунинг ўрнига у дунёдаги
"бегуноҳларга нисбатан зўравонлик, нафрат ва ёлғонни келтириб чиқарадиган
«можаролар» ҳақида гапириб, уларнинг барчасини қоралашини билдирган.
Қаҳвахоналар
тармоғи ўз ходимлари ҳам аъзо бўлган “Бирлашган ишчилар” касаба уюшмаси ижтимоий
тармоқларда Starbucks брендига ўхшаш логотиплардан фойдаланган ҳолда Исроилга
қарши хабарларни эълон қилгани учун судга берганидан сўнг компанияга қарши
бойкотлар авж олди.
Компания
савдо белгиси бузилганини даъво қилиб касаба уюшмасидан ўз номи ва логотипидан
фойдаланишни тўхтатишни сўради. Шунингдек, компаниянинг Ғазо уруши бўйича
расмий позицияси йўқлиги, ижтимоий тармоқлардаги постлар шикоятларни келтириб
чиқаргани ва унинг брендига зарар етказгани билдирилди.
Нарасимхон
ходимларга йўллаган мактубида кўплаб Starbucks дўконларида бузғунчилик
ҳолатлари содир бўлгани, компания ўз ходимлари ва мижозлари хавфсизлигини
таъминлаш учун маҳаллий ҳокимият билан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлаган.
"Мен
кўп нарса учун миннатдор бўлсам-да, биз яшаётган дунёнинг аҳволидан
хавотирдаман. Кўп жойларда низолар бор. Бегуноҳларга қарши зўравонлик, нафрат
ва қуролли риторика ҳамда ёлғон пайдо бўлди, биз буларнинг барчасини
қоралаймиз", - дейди у. Нарасимхон: "Бизнинг позициямиз аниқ. Биз
инсоният билан биргамиз", дея қўшимча қилди
Хабар қилинишича, дунёдаги энг йирик кофе компанияси акциялари нархи ноябрь ойининг ўрталаридан бошлаб 9 фоизга тушиб кетган ва унинг бозор капиталлашуви тахминан 11 миллиард доллар йўқотган.