03.01.2024 16:06

McDonald's Malaysia бойкот туфайли 1,3 млн доллардан кўпроқ зарар кўрди

McDonald's Malaysia бойкотга чақирувчи ҳаракат ташкилотчиларини "ёлғон ва туҳмат қилувчи маълумот" тарқатишда айблаб судга берди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ушбу мамлакатда McDonald's лицензиати ҳисобланган Gerbang Alaf Restaurants Sdn Bhd компаниясининг даъво қилишича, бойкот натижасида 2 ой давомида 6 млн рингит (1,31 млн доллар) даромаддан маҳрум бўлган.

Аввалроқ BDS ижтимоий тармоқларда ресторанлар тармоғини “Исроилнинг Ғазода фаластинликларга қарши геноцидли уруши” билан асоссиз боғлашаётганини таъкидлаб, бойкот ҳаракати фойданинг йўқотилиши ҳамда ишчи ўринларининг камайиши, шу жумладан, савдо нуқталарининг ёпилиши ёки иш соатларининг қисқаришига олиб келганини маълум қилганди.

McDonald's Malaysia 15 октябрдаги баёнотида компания "100% мусулмонларга тегишли" эканини ҳамда Исроилдаги ресторан франчайзиларининг хатти-ҳаракатлари унинг қадриятларини акс эттирмаслигини таъкидлаганди. Икки кундан сўнг компания Фаластин гуманитар жамғармасига 1 млн ринггит (тахминан 220 минг доллар) маблағ ажратганини билдирди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.